Ikhtiyar Dosmetov - Ихтияр Досметов

Ikhtiyar Dosmetov - Ихтияр Досметов

Share

Тавсия орқали
Капитал бор - вектор йўқ.
Пул бор - ҳаловат йўқ.
Саҳрода ёпиқ учрашув

23/05/2026

Кўп эркаклар бизнесни катталаштирди.

Лекин ҳаётини — йўқ.

Компанияси ўсди.
Мажлислар кўпайди.
Пул ҳам. Безовталик ҳам.

Лекин савол йўқолмади.

«Мен асли қаёққа кетяпман?»

Бу саволни одатда
камбағал эркак бермайди.

Бу савол — аллақачон кўп нарсага эришган, лекин энди фақат пул учун яшашни истамайдиган эркакда пайдо бўлади.

Чунки бир нуқтадан кейин
масала бизнесда эмас.

Масала — ҳаётингизнинг аниқ йўналиши йўқлигида.

Кўпчилик эркаклар ўз бизнесининг стратегиясини билади.

Лекин ўз ҳаётиникини — йўқ.

Шу ерда эса кўп йиллар кетади.

Нотўғри муҳитга.
Нотўғри темпга.
Нотўғри қарорларга.

Баъзи қарорлар миллион доллардан қиммат туради.

Чунки улар қолган умрингизнинг йўналишини белгилайди.

15/05/2026

Қандай яшашни хоҳлайсиз?

Кўп эркак пулга етишгунча яшамайди. Исботлайди.
Отасига.
Оиласига.
Атрофига.

Ўзи ҳақида шубҳа қилган одамларга.

Бизнес қуради.
Пул топади.
Қийинчиликдан ўтади.
Ҳурмат олади.

Ва бир кун келиб ўйлайди:
«Мен муваффақиятга эришдим».
Лекин ичкарида бошқа савол туради.
Сиз ҳақиқатда
қандай яшашни хоҳлайсиз?

Кўп бой эркак шу ерда тўхтаб қолади.
Чунки улар «янада кўпроқ қандай топишни» жуда яхши билади.
Аммо
«қандай яшашни хоҳлашини»
билмайди.

Шунинг учун ҳаёт оғирлашади.
Пул кўпаяди.
Масъулият кўпаяди.
Риск кўпаяди.
Ҳаракат кўпаяди.
Лекин ҳаёт енгиллашмайди.
Чунки пул — яхши ҳаёт дегани эмас.

Аксарият эркаклар ҳаётни танламайди.
Фақат ҳаракатни масштаб қилади.
Бир пайт келиб — ҳаммаси бор,
лекин ҳаёт ҳали бошланмаган.

Эрталаб уйғонасиз.
Мажбурият учун эмас.
Танлов учун.
Бу — аниқлик.

Аниқлик келганда — қарорлар бошқача бўлади.
Ҳаракат бошқача бўлади.
Ҳаёт бошқача бўлади.
Шунда бизнес ҳам, пул ҳам,
ўша ҳаётнинг орқасидан келади.

Сизга кўпроқ ҳаракат керак эмас.
Сизга аниқлик керак.

Мен фақат аниқ одамлар билан ишлайман.

Сиз ҳақиқатда
қандай яшашни хоҳлайсиз?

13/05/2026

Муваффақиятли эркак ҳаётидаги энг қиммат савол —�«янада кўпроқ қандай топиш?» эмас.

Асл савол — энди кимга айланишни хоҳлайсиз, қачонки истаган инсонга айлана оладиган даражага чиққан бўлсангиз?

Кўпчилик бу саволга ҳеч қачон жавоб бермайди.

Йўлда давом этади.
Бандлик эса — йўналиш ўрнини босади.

Айнан шу жойда�кўпчилик пулни эмас —
ўзини йўқотади.

10/05/2026

Капитал қурган эркак — кўпинча ички йўналишини биринчи бўлиб йўқотади.

Заиф бўлгани учун эмас.
Балки у юрган харита тугагани учун.

Кейин эса — ё янги маршрут, ё инерция.

Кўпчилик иккинчисини танлайди.
Билмасдан.

09/05/2026

Кўпчилик эркаклар кейинги даражани ҳамон қуриш керак деб ўйлайди.

Кўпроқ ишлаш.
Кўпроқ пул.
Кўпроқ масштаб.

Лекин маълум бир нуқтадан кейин муаммо ҳаракатда эмас.

Муаммо — қайси ҳаёт танланаётганида.

Чунки кўп эркаклар:
бизнесини қурган.
Даромадни қурган.
Обрўни қурган.

Аммо ҳаётини танламаган.

Шунинг учун ташқи натижа бор, лекин ички аниқлик йўқ.

Ҳаракат бор — йўналиш йўқ.

Кейинги даража янги инструмент билан келмайди.

У — янги қарордан бошланади.

Қандай яшашни танлашдан.
Нимани қолдиришни танлашдан.

Қайси ҳаёт сизнинг ҳақиқий даражангиз эканини танлашдан.

Кейинги даража қурилмайди.
Танланади.

08/05/2026

Йигирма йил давомида у тўхтамади.

Лекин бир куни у қаерга кетаётганини тушунмай қолди.

Йигирма йил ичида у ўн икки йўналиш қурди.

Ҳар бири ўз вақтида тўғри қарор бўлиб кўринган.

Лекин бир пайт бизнес унга эмас — у бизнесга ишлай бошлади.

Ўн икки йўналиш.
Ўн икки жамоа.
Кунига юзлаб қарор.

Пул бор. Вақт йўқ. Ўзи йўқ.

Оила ёнида — лекин у аллақачон оиласи билан эмас.

У менга уч кунга келди.
Маслаҳат учун эмас.
Чиқиш йўли учун.

Биз у қилаётган нарсаларнинг саксон фоизини олиб ташладик.

Бизнесдан. Ҳаётдан.
Дастлабки икки кун у қаршилик қилди.

Чунки ҳар бир йўналиш муҳим туюларди.
Чунки тўхташ — қўрқинчли.
Чунки йигирма йил у фақат олдинга юрган.
Учинчи куни — ичида бир нарса синди.
Яхши маънода.

Йигирма фоиз қолди.
Энг асосийси. Энг ўзиники.

Биз унинг ҳаётининг ўнта устуворлигини белгиладик.

Бизнес эмас — ҳаёт устуворликлари.

Ўн йилга стратегия тузилди.
Ўша уч кундан бир йил ўтгач —
унинг асосий йўналиши кескин ўсди.

Чунки йигирма йилда биринчи марта у фақат шу ҳақида ўйлади.

Энди у ўша томонга шундай куч билан кетяптики — сўнгги ўн йилда бундай энергия бўлмаган.

Чунки биринчи марта унинг ҳаёти бир йўналишга йиғилди.

06/05/2026

Кўпчилик эркак кеч англайди.

Чунки ташқаридан
ҳаммаси жойида.

Бизнес ўсаяпти.
Пул келаяпти.
Обрў сақланаяпти.

Лекин ичкарида
аста-секин бошқа нарса йўқолади.

Ҳаракат бор — йўналиш йўқ.

Қарорлар бор — аниқлик йўқ.

Натижа бор — ҳаловат йўқ.

Энг хавфлиси эса — бу ҳолат инқирозга ўхшамайди.

У нормал ҳаётдек кўринади.

Шунинг учун кўпчилик эркак
ўзини йўқотаётганини жуда кеч англайди.

Бир нуқтадан кейин
масала пулда эмас.

Масала — кейинги 10 йил
ким бўлиб яшашингизда.

Ҳамма учун эмас.
Тайёрлар учун.

05/05/2026

Сиз пул топдингиз.
Натижалар бор.
Одамлар сизга қарайди.

Энди савол бошқача:

Кейинги даража қандай кўринади?

Кўпчилик шу нуқтада тўхтайди.
Янги йўналиш.
Янги шерик.
Янги имконият.

Ҳаракат тўхтамайди —лекин ичкаридаги йўналиш аниқ эмас.

Бу чарчоқ эмас.
Чарчоқ — дам олиш билан кетади.

Бу бошқа нарса:
Катта одам катта қарорлар қабул қилади.
Қиммат қарорлар.
Доим — ўша бир даражадан.
Даража ўзгармаса —қарорлар оғирлашади. Ишлар кўпаяди.
Натижа - аввалгидай.

Ташқаридан ҳаммаси тўғри кўринади.
Ичкаридан эса —қаёққа кетяпман деган савол очиқ туради.

Бу заифлик эмас.
Бу — янги босқичнинг белгиси.

Энг кучли одамлар айнан шу нуқтада ўз стратегиясини қайта ёзади.

Ҳаловат — пулдан эмас.
Қайси ҳаётни яшаётганингиз аниқ бўлганда келади.

Аниқлик бўлмаса —пул кўпайса ҳам, даража ошмайди.

Агар бу сатрлар ичингизда бирор нарсани қўзғатган бўлса — демак, сизга кейинги қадам керак эмас.

Сизга йўналиш керак.

05/05/2026

Менга ўзингизни исботлашингиз шарт эмас.
Мен барибир кўриб тураман.


Сизда бизнес бор.
Пул бор.
Ҳурмат бор.


Лекин кейинги 5–10 йил
қаерга олиб бориши — ҳали аниқ эмас.


Ва ичингизда битта савол бор, одатда ёлғизликда пайдо бўладиган:

Буларнинг бари қаёққа кетяпти?

Агар сиз ҳали ҳам:

— сотувни ошириш
— масштаб қилиш
— кўпроқ пул топиш

деб юрган бўлсангиз — бу ер сиз учун эмас.


Мен бу босқич билан ишламайман.


Мен пул масаласи аллақачон ёпилган
одамлар билан ишлайман.


Чунки айнан ўша нуқтада
энг оғир савол чиқади:

қайси ҳаётни қуриш.

Энг катта хато — нотўғри қарор эмас.
Энг катта хато — нотўғри йўналиш.


У дарров сезилмайди.
Лекин 5–7 йилдан кейин
нархи йиллар ва миллионлар билан тўланади.

Мен мотивация бермайман.
Мен траектория бераман.


Кейинги 5–10 йилингизнинг
аниқ, холис, шахсий траекториясини.


Шунда:

— ортиқча нарсалар тушиб кетади
— қарорлар аниқлашади
— вақт йўқотиш тўхтайди
— ва пул — тўғри йўналишда ўсади

Бу иш ҳамма учун эмас.

Мен йилига жуда чекланган
одамлар билан ишлайман.


Танлов — икки томонлама.

Агар сиз буни ўқиб
ўзингизни таниб олган бўлсангиз —
сиз аллақачон тушундингиз.

04/05/2026

Сиз натижа қилдингиз.
Ҳозир — кейинги даражани белгилаш вақти.

Пул масаласи ёпилди.
Бизнес ишлаяпти.
Атроф ҳурмат қилади.

Лекин ичкарида бир савол қолади — у ҳамкорга айтилмайди. Оилага ҳам эмас.

“Мен 10 йилдан кейин қаерда бўламан?”
Бу заифлик эмас.
Бу — даражага чиққан одамнинг навбатдаги қадами.

Оддий одам яшайди.
Кучли одам — траекториясини ўзи белгилайди.

Аммо стратегик қарорлар йиғилишда қабул қилинмайди.

Шовқин орасида ҳам эмас.
Улар — тинчликда келади.
Ролларсиз. Мажбуриятларсиз.
Фақат сиз ва кейинги йўл.

Саҳро — бу манзил эмас.
Бу — ҳолат.
Шовқиндан узоқда, табиат орасида одам аниқ кўради:
— нимани давом эттириш керак
— нимани тўхтатиш керак
— қаерга куч йўналтириш керак

3 кун.
Саҳро.
1:1

Натижада сиз қўлингизда конкрет ҳужжат билан қайтасиз:

Стратегик йўл харитаси —
сизнинг кейинги 5–10 йилингиз учун:

→ Устуворликлар
→ Қарорлар мантиғи
→ Ҳаёт траекторияси

Бу формат хамма учун эмас.
Танлов асосида.

Ариза — шахсий мурожаат орқали.

Агар сиз:
натижа қилган, оила ва атрофни тартибга келтирган ва кейинги даражага аниқ чиқмоқчи бўлсангиз —
Бу формат сиз учун.

02/05/2026

Сиз муаммони нотўғри жойдан қидираяпсиз.
Сиз қарорлар устида ишлаяпсиз.
Кўпроқ ўйлаяпсиз. Кўпроқ ҳисоблаяпсиз.

Лекин натижа ўзгармаяпти. Чунки муаммо қарорда эмас.

Муаммо — сиз қарор қабул қиладиган даражада.

Шу даража ўзгармагунча —
ҳеч қандай “тўғри қарор” ишламайди.


Сиз фақат янада аниқроқ
эски фикрлаш билан қарор қабул қиласиз.


Шунинг учун кўпчилик ҳаракат қилади, лекин чиқиб кетмайди.

Сизга янги қарор керак эмас.
Сизга — бошқа даража керак.

Want your business to be the top-listed Gym/sports Facility in Tashkend?

Click here to claim your Sponsored Listing.

Location

Category

Telephone

Website

Address


Dubai
Tashkend
00000

Opening Hours

Monday 09:00 - 21:00
Tuesday 09:00 - 21:00
Wednesday 09:00 - 21:00
Thursday 09:00 - 21:00
Friday 09:00 - 21:00
Saturday 09:00 - 21:00
Sunday 09:00 - 21:00