Namangan shahar Davlatobod tuman sport maktabi

Namangan shahar Davlatobod tuman sport maktabi Namangan shahar Davlatobod tuman sport maktabi

2020 йил 25 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилди. Видеоалоқа тар...
26/12/2020

2020 йил 25 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилди. Видеоалоқа тарзида ўтган тадбирдан сўнг вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол қатнашган, спорт йўналишида намуна бўлган тренерларимиз М.Абдуллаев, К.Раджаббаев ва А.Хожиевлар вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Наманган шаҳар 1-БЎСМ маъмурияти тренерларимизни ушбу ютуқлар билан табриклаб келгуси фаолиятига муваффақият тилайди!

25/12/2020

Наманган шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ва жисмоний тарбия фани ўқитувчилари иштирокида ўтказилган спорт мусобақалари ва танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ҳақида
М А Ъ Л У М О Т
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”
ПФ-6099-сонли Фармонига асосан Наманган шаҳрида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг декабр ойида шаҳарнинг 4 та секторидаги 104 та маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси иштирокида оммавий спорт турлари бўйича икки босқичли мусобақалар бўлиб ўтди. Мусобақалар мини-футбол, шахмат, шашка, волейбол, стол тенниси спорт турлари бўйича ўтказилиб, шунингдек, стрит болл, дартс спорт турлари бўйича тажрибали спортчилар томонидан маҳалла аҳолиси учун маҳорат дарслари ўтказилди.
Шунингдек, таълим муассасалари бўлинган 5 та сектордаги 91 та умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ўртасида маҳалла аҳолиси ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тағиб қилиш, спортни кундалик турмуш тарзига айлантириш бўйича “Жисмоний тарбия йил ўқитувчиси - 2020” танлов ўтказилди.
2020 йил 25 декабр куни Наманган шаҳридаги Ёшлар ишлари агентлиги маркази биносида Наманган шаҳар ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари иштирокида ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ва ташкилотчилар томонидан ғолиб бўлган маҳалла жамоалари иштирокчилари, алохида жонбозлик кўрсатган фуқаролар турли номинациялар бўйича қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.
Шунингдек, “Жисмоний тарбия йил ўқитувчиси - 2020” номинацияси бўйича ғолиб бўлган иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Ташкилий қўмита ушбу тадбирларни ташкил этилишида Наманган шаҳар ҳокими О.Исаев, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев, Наманган шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Наманган шаҳар ёшлар ишлари агентлиги, Наманган шаҳар 1-БЎСМ, Бадиий гимнастикага ИБЎСМ, Спорт ўйинлари ва енгил атлетика ИБЎСМ, Наманган шаҳар 2-БЎСМ, Наманган шаҳар 4-БЎСМларга миннатдорчилик билдиради.

19/12/2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПФ-6099-сонли Фармонига асосан маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот-ташвиқот ишлари, спорт билан оммавий шуғулланишни ташкил этиш бўйича тасдиқланган тадбирлар режасига асосан маҳалла фуқаролари йиғинлари ўртасида секторлар бўйича ғолиб бўлган жамоалар ўртасида 2020 йил 15 декабр куни финал босқичи мусобақалари ўтказилди. Финал босқисида спорт турлари бўйича ғолиб жамоалар ва иштирокчилар аниқланиб, тақдирлар маросими 2020 йил 19 декабр куни ўтказилиши белгиланган.

19/12/2020

5000 қадам акцияси

Наманган шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан спорт ойлиги доирасида бугун «Ёш куч» ўйингоҳида спорт тадбири бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар беш минг қадам ҳамда флешмобда иштирок этдилар.

19/12/2020

5000 қадам акцияси

Наманган шаҳар «Ёшлик» спорт комплексида 5000 қадам оммавий юриш спорт тадбири бўлиб ўтди

09/12/2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПФ-6099-сонли Фармонига асосан маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот-ташвиқот ишлари, спорт билан оммавий шуғулланишни ташкил этиш бўйича белгиланган тадбирлар режасига асосан спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Наманган шаҳрининг 4-сектордаги маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси ишитрокида 43-сонли умумтаълим мактабида спортнинг шахмат, шашка, дартс, стол тенниси, мини-футбол, волейбол спорт турларидан мусобақалар ва бадантарбия (флэш моб) ўтказилди. Спорт мусобақалари кўтарикни рухда ўтказилиб, аҳоли фаол иштирок этди. Мусобақаларнинг финал босқичи 15 декабр куни ўтказилиши белгиланган. Волейбол бўйича мусобақалар 18-умумтаълим мактбида, қолган спорт турлари бўйича мусобақалар 35-мактабда бўлиб ўтади.

Address

Галаба
Namangan

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Namangan shahar Davlatobod tuman sport maktabi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Namangan shahar Davlatobod tuman sport maktabi:

Shortcuts

Share

Category